Осиё ўйинлари: Энг ёш таэквондочимиз Мадина Маннопова кумуш медалини қўлга киритди

Айни пайтда Осиё ўйинларининг бешинчи кунги беллашувлари давом этмоқда. Таэквондо спорт турининг охирги кунида терма жамоамиз вакиласи олтин медаль учун курашди.

Аёллар ўртасида -49 килограммгача бўлган вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз Мадина Маннопова финалда таиландлик спортчи - Панипак Вонгпаттанакит билан беллашди ва ҳал қилувчи баҳсда 21:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, кумуш медалини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dilmurod Xojiev
23/08/2018 16:17
Maladsi