Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик рефери Азиз Асимов БАА - КХДР учрашувини бошқаради
Индонезияда Осиё ўйинларидан ўрин олган мусобақалар давом этмоқда. Футбол бўйича мусобақаларда ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам фаолият олиб боришаётгани ҳақида айтиб ўтгандик.
Жумладан, Азиз Асимов ва Руслан Серазетдинов Индонезия - Гонконг учрашувини бошқаришганди. Ҳамюртларимиз навбатдаги ўйинга тайинланишди. Азиз Асимов бугун бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари чорак финалидан ўрин олган БАА - КХДР учрашувида бош ҳакам сифатида ишласа, яна бир ўзбекистонлик рефери Руслан Серазетдинов унга қанотда ёрдам беради.
Осиё ўйинлари. Индонезия
Чорак финал
17:30 БАА – Шимолий Корея
Бош ҳакам: Азиз Асимов
Лайнсмен: Руслан Серазетдинов
Фикрлар