Ўсмирлар Олимпиадаси. Боксчимиз Ўзбекистонга яна бир медални тақдим этди
Бироз аввал боксчимиз Абдумалик Халаков олтин медални қўлга киритганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик. Энди бошқа бир боксчимиз Тимур Мержанов совриндорлар қаторидан ўрин олди.
Ҳамюртимиз бронза медали учун жангда Миср вакили Юсуф Али Карарга қарши рингга кўтарилди. Кескин ўтган баҳс якунига кўра ҳамюртимиз ғалабага эришди ва Аргентина Олимпиадаси совриндорига айланди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.
Бу Ўзбекистон терма жамоасининг ўсмирлар Олимпиадасидаги 16-медали эди. Ҳисобимизда 5 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза медаллари мавжуд. 1 та олтин ва 1 та бронза медаллари микст баҳсларида қўлга киритилган.
Қайд этиш лозимки, мазкур ўйинларда спортчиларимиз Ўзбекистоннинг ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги рекордини янгиладилар.
Фикрлар