Ўсмирлар Олимпия ўйинлари: Боксчиларимиз бугун олтин ва бронза медаллари учун рингга кўтариладилар

Бугун Аргентинадаги ўсмирлар Олимпия ўйинларининг сўнгги кун баҳслари ўтказилади. Унда икки нафар боксчимиз медаллар учун рингга чиқади. -56 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Абдумалик Халаков Тошкент вақти билан соат 21:30 да олтин медаль учун украиналик Максим Халиничевга қарши баҳс олиб боради. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

-81 кг вазнли Тимур Мержанов эса Миср вакили Юсуф Али Карарга қарши жанг ўтказади. Ушбу жанг бизнинг вақтимиз билан 22:45 да бошланади.

Мусобақанинг сўнгги куни олдидан ҳисобимизда 14 та медаль (4 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза) мавжуд. Бу кўрсаткич орқали Ўзбекистон делегацияси ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги рекордини аллақачон янгилаб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!