От спорти бўйича Жаҳон кубогининг Марказий Осиё лигаси 1-босқичи бўлиб ўтмоқда (фото)

 Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги "Аллюр" от спорти клубида Жаҳон кубогининг саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда.

  Мусобақаларда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон чавандозлари турли баландликдаги тўсиқлардан сакраб ўтиш бўйича беллашмоқдалар. Умид Комилов, Нуржон Туёқбоев, Ғайрат Назаров, Аъзам Толиббоев, Оқилжон Собиржонов ва Хуршид Олимжонов каби моҳир чавандозларимиз  ўз маҳоратларини намойиш этиб, ватанимиз шарафини ҳимоя этишга астойдил бел боғлашган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!