Отабек Шукуров: Ким ўзига ишонса, пенальтини ўша тепади
Эктор Купернинг "оқ бўрилар" бошқарувидаги дастлабки ўйини 1:1 натижаси билан якун топди. Учрашувдан сўнг терма жамоамиз ва "Шаржа" клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров беллашув борасидаги ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.
"Янги мураббийнинг илк ўйинини ўтказдик. Бу жуда оғир бўлади. Биз ҳам келганимизга эндигина 3 кун бўлди. Янги тактика ва схемаларни қўллаш қийинроқ. Купер кўпроқ ҳимояда тўғри ҳаракат қилишни ва ҳужум қилишни ҳам тайинлади. Учрашув жуда оғир ўтди ва шу боис ҳимояга ётишга мажбур бўлдик.
Пенальтини ким ўзига ишонса ўша амалга оширади. Менга ишониб топширишганда мен ҳам амалга оширишга тайёр эдим. Бунинг аҳамияти йўқ. Ким тепишидан қатъий назар жамоа фойдасига бўлса бўлгани.
Ўйиндан-ўйинга кучайиб боришга ҳаракат қиламиз. Янги мураббий, янги футболчилар, янги машғулотлар, умуман ҳаммаси янги. Шунинг учун, бундан кейинги ўйинлар осон бўлади деб ўйлайман. Унда биз мураббийни яхши тушуниб олган бўламиз. Шу боис, Эрон билан бўладиган ўйин осон ўтса керак”, – деди Шукуров “Спорт” телеканали эфирида.
Фикрлар