Ўзбек аёл гроссмейстерлари сони яна биттага ошди
Халқаро шахмат федерацияси ФИДЕ ўзбекистонлик бир қатор спортчиларга янги унвон тақдим этилганини эълон қилди.
Хусусан, шахматчиларимиздан Сарвиноз Қурбонбоева халқаро гроссмейстерлик унвонини қўлга киритган учинчи ўзбекистонлик аёл шахматчига айланган бўлса, Нодирбек Абдусатторов ва Роман Голубевлар халқаро спорт устаси унвонини қўлга киритишди.
Қайд этиш жоиз, олдинроқ Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам халқаро гроссмейстер унвонига лойиқ топилганди.
Фикрлар