Ўзбекистон – Ливан учрашуви "Спорт" телеканали орқали трансляция қилинмайди
Мазкур учрашув Австралиянинг Брисбен шаҳридаги "SBUS Super Stadium"да бўлиб ўтади. Айни вақтда айнан Австралияда бўлиб турган шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов "Instagram Stories" орқали жонли эфирга чиқди ва мазкур беллашув МТРК "Спорт" орқали трансляция қилинмаслигини маълум қилди.
Унга кўра, ушбу беллашув YouTube видеохостинги орқали жонли эфирга берилиши, уни айнан Ҳамидовнинг ўзи шарҳлаши ойдинлашди.
Маълумот учун, Ўзбекистон - Ливан ўртоқлик ўйини 15 ноябр куни Брисбен вақти билан соат 20:00 да, Тошкент вақти билан эса 15:00 да старт олади.
Фикрлар