Ўзбекистон ОТЖ Испанияда швейцар клуби билан назорат учрашуви ўтказди

Бугун Любинко Друлович шогирдлари "Ла Финcа" стадионида Швейцариянинг "Делемон" клубига қарши назорат учрашуви ўтказишди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди. Терма жамоамиз 0:2 ҳисобида ортда бора туриб, кейин ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида голларга Ислом Қобилов ва Бобур Абдухолиқовлар муаллифлик қилишди.

Ҳисоб тенглашгандан кейин устунлик биз томонга ўтди. Кўп вазиятларда терма жамоамиз аъзолари томонидан уюштирилган хавфли ҳужумлар рақибни шошириб қўйди. Шунингдек, ҳакам томонидан "Делемон" клуби дарвозасига белгиланган пенальтини голга айлантира олмаганимизни ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.

Эндиликда 21 февраль куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "Локомотив Тбилиси" жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида келаси йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида қатнашади. Саралаш баҳслари Тошкентда ўтказилиб, терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Тога
18/02/2019 19:14
Воля к победе это хорошо так и должно быть