Ўзбекистон ОТЖ аъзолари Испаниядаги "Thalasia" меҳмонхонасига жойлашишди
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари бугун эрта тонгда Тошкент - Истамбул - Валенсия йўналиши бўйлаб учиб, Испанияга етиб боришгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Вакилларимиз автобусда Валенсия шаҳридан Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрига йўл олишди ҳамда манзилга етиб бориб, "Thalasia" меҳмонхонасига жойлашишди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
Любинко Друлович шогирдлари бугун бу ерда дастлабки машғулотни ўтказишади. Испаниядаги йиғин давомида бир қатор назорат ўйинлари ўтказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида келаси йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида қатнашади. Саралаш баҳслари Тошкентда ўтказилиб, терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.
Фикрлар