Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзоси "Сурхон" машғулотларида иштирок этмоқда

Ўтган мавсумни Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида ўтказган, ёш ва умидли иқтидор эгаси, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзоси Аброр Исмаилов бугун "Сурхон" жамоаси сафига келиб қўшилди ва жамоанинг кечки машғулотларида иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзининг ажойиб ўйинлари билан Одил Ахмедовни эсга солиб юборадиган ушбу ёш иқтидор эгаси, 1998 йилнинг 8 январ кунида таваллуд топган. Аброр ўтган мавсумни "Нефтчи" таркибида ўтказди ва Ўзбекистон Суперлигаси доирасида ўтказилган учрашувларда жами 23 бора майдонга тушди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!