Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Халқаро Олимпия кунида муносиб иштирок этди

Хабарингиз бор, кеча юртимиз бўйлаб Халқаро Олимпия куни кенг нишонланди.

Айни пайтда Наманганда йиғин ўтказаётган Карима Йўлдошева бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси ҳам мазкур байрамда муносиб иштирок этди. Болгарияда бўлиб ўтган шашка бўйича Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Мавлуда Маҳмудова томонидан аёллар терма жамоаси футболчилари учун ўзига хос мастер класс ташкил қилинди. 

Бундан ташқари, тадбирда турли хил спорт тури бўйича чиқишлар намойиш қилинди. Маълумот учун,  Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоасининг Намангандаги йиғини 25 июнга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!