Ўзбекистон аёллар ОТЖ халқаро мусобақада иштирок этиш учун Туркияга жўнаб кетди

Токио Олимпиадасининг саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоаси Туркиядаги "Turkish Women's Cup 2019" халқаро мусобақасида иштирок этади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Кеча тунда терма жамоамиз аъзолари Туркияга учиб кетишди. Терма жамоа бош мураббийи Баҳром Норсафаров Туркиядаги мусобақага қуйидаги футболчиларни олиб кетди:

 Дарвозабонлар:
Жонимқулова Мафтуна  «Севинч»
Бойматова Гуландон «Металлург»
Тилолова Лайло «Севинч»
 
Ҳимоячилар: 
Асадова Дилрабо   «Cевинч»
Ҳуснитдинова Солиҳа «Бунёдкор»
Дадабоева Холида «Металлург»
Бектемирова Дилноза  «Бунёдкор»
Бобохўжаева Феруза «Севинч»
Шойимова Мафтуна «Севинч»
Зарбиева Танзиля «Севинч»
Қўчқорова Ўғилой «Севинч»
Норбоева Азиза «Сўғдиёна»
 
Ярим ҳимоячилар:
Нозимова Дилдора «Металлург»
Зоирова Умида «Бунёдкор»
Турдибоева Феруза «Бунёдкор»
Баҳромова Фазилат «Шўртан»
Сафина Рушания   «Севинч»
Бурҳонова Малика «Севинч»
Панжиева Мафтуна «Севинч»
Зарипова Камила «АГМК»
 
Ҳужумчилар:
Бердиева Камола «Локомотив»
Дадажонова Нилуфар «Андижанка»
Қудратова Нилуфар «Севинч»
Қурбонова Шаҳноза   «Севинч»
Ҳабибуллаева Диёра «Металлург»

Аланья шаҳрида ўтказиладиган халқаро турнирда 8 та терма жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Ўйинлар иккита гуруҳда ташкил этилади. Қизларимиз «А» гуруҳида Руминия, Ҳиндистон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс юритадилар. «B» гуруҳида эса Шимолий Ирландия, Франция, Қозоғистон ва Иордания терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.
 
Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоасининг мусобақадаги тақвими қуйидагича кўриниш олган:
 
27 февраль:
Ҳиндистон – Ўзбекистон (Сиде шаҳри, «Эвренсеки» стадиони)
 
1 март:
Ўзбекистон – Руминия (Сиде шаҳри, «Эвренсеки» стадиони)
 
3 март:
Ўзбекистон – Туркманистон (Сиде шаҳри, «Хане» стадиони)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!