Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоаси март ойида иккита халқаро турнирда иштирок этади

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, футбол бўйича Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоаси олдига ҳам Токио 2020 Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритиш вазифаси қўйилганди. Шу мақсадда терма жамоа учун етарли шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Айни пайтда қизларимиз Тошкент вилоятидаги «Чорвоқ» оромгоҳида тайёргарликнинг иккинчи босқичини олиб боришмоқда.

Мазкур ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этишдан мақсад терма жамоа учун номзодларни яна бир маротаба синовдан ўтказиш, уларнинг функционал ҳолатини текшириш ва жисмоний тайёргарликни кучайтиришдан иборатдир. Бундан ташқари футболчи қизларимизнинг рухий тайёргарлигига ҳам йиғин давомида алоҳида эътибор қаратилади.

Бунгача терма жамоа тайёргарликнинг биринчи босқичини 5-15 январь кунлари пойтахтимиздаги «Чиғатой» спорт базасида олиб борди. Ҳозирда «Чорвоқ» оромгоҳида ўтказилаётган йиғин эса 19 январь – 9 февраль кунларига мўлжалланган. Тайёргарликнинг учинчи (10-15 февраль) ва тўртинчи (20-24 февраль) босқичи «Чиғатой» спорт базасида давом эттирилади. Сўнгра қизларимиз бешинчи босқич доирасида 25-февраль – 6 март кунлари Туркиядаги халқаро мусобақада иштирок этадилар. Қолаверса, 15-21 март кунлари Жиззахда ҳам халқаро турнир ташкил этилиши кўзда тутилган.

1-12 апрель кунлари эса Олимпия ўйинларига саралаш турнирининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади. Мазкур ўйинлар катта эҳтимол билан Тошкент шаҳрида ўтказилади. 13 февраль куни ташланадиган қуръада терма жамоамизга рақиблик қиладиган мамлакатлар номи маълум бўлади.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, айни пайтда «Чорвоқ» оромгоҳида давом этаётган йиғинда терма жамоамиз билан бирга енгил атлетика бўйича мутахассис ишламоқда. Айнан у қизларимизнинг жисмоний ҳолатини кучайтириш бўйича ўз тавсияларини бериб турибди. Бугун йиғинда қатнашаётган футболчиларнинг функционал тайёргарлиги текширилди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз йиғинда қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:

Дарвозабонлар:
Мафтуна Жонимкулова – «Севинч»
Гуландон Бойматова – «Металлург»

Ҳимоячилар:
Ўғилой Қўчқорова – «Бунёдкор»
Дилрабо Асадова – АГМК
Солиҳа Ҳусниддинова – «Бунёдкор»
Холида Дадабоева – «Металлург»
Дилноза Бектемирова – «Бунёдкор»
Феруза Бобохўжаева – «Севинч»
Мафтуна Шойимова – «Севинч»
Танзиля Зарбиева – «Севинч»
Азиза Норбоева – «Сўғдиёна»

Ярим ҳимоячилар:
Дилдора Нозимова – «Металлург»
Умида Зоирова – «Бунёдкор»
Феруза Турдибоева – «Металлург»
Фазилат Баҳромова – «Шўртан»
Рушания Сафина – «Металлург»
Малика Бурхонова – «Севинч»
Мафтуна Панжиева – «Севинч»

Ҳужумчилар:
Нилуфар Қудратова – «Севинч»
Шахноза Қурбонова – «Севинч»
Диёра Хабибуллаева – «Металлург»
Камола Бердиева – «Локомотив»
Нилуфар Дадажанова – «Андижанка»

Бош мураббий: Баҳром Норсафаров
Катта мураббий: Гулнора Аъзамова.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!