Ўзбекистон кубоги ғолибига қарши ўйнаган "Андижон" энди Ўзбекистон вице-чемпиони билан ҳам ўйнайди

Хабарингиз бор шу кунларда аксарият жамоалар янги мавсумга пойтахтда тайёргарлик кўришмоқда. Жумладан Суперлига дебютанти ҳисобланган “Андижон” ҳам.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда “бургутлар” 19 январь куни “Пахтакор”га қарши назорат учрашуви ўтказишади. Ўйин “Жар” стадионида соат 14:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Сакаев бошчилигидаги "Андижон" бундан аввал Ўзбекистон кубоги соҳиби - АГМК клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб 1:0 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!