Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испанияга жўнаб кетди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу кунларда Тошкентда йиғин олиб бораётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Бугун эрта тонгда Любинко Друлович бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари йиғинни давом эттириш учун Испанияга йўл олишди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти хабар бермоқда.
 
Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳридаги йиғин давомида терма жамоамиз 3та назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.
 
Жумладан, 16 февраль куни Любинко Друлович шогирдлари Австриянинг "ВСГ Ваттенс" клубига қарши ўйин ўтказишади. 19 февралда эса "Реал Мурсия А" жамоаси билан куч синашишади. 21 февралда эса "Локомотив Тбилиси" жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган.
 
16 февраль 
Ўзбекистон ОТЖ - "ВСГ Ваттенс"
 
19 февраль
Ўзбекистон ОТЖ - "Реал Мурсия А" 
 
21 февраль
Ўзбекистон ОТЖ - "Локомотив" Тбилиси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!