Ўзбекистон олимпия терма жамоасига хорижлик мутахассис бош мураббий этиб тайинланди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Олимпия терма жамоаси бош мураббийлигига асосий номзод бўлган Любинко Друлович билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Бугун Миллий олимпия қўмитасида Умид Аҳмаджонов ҳамда сербиялик мутахассис Любинко Друлович учрашув бўлиб ўтди ҳамда Друлович билан 1 йилга мўлжалланган шартнома имзоланди. Агар Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритса, шартнома муддати Олимпиада якунига қадар узайтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти хабар бермоқда.
"Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдига Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Умид қилиб қоламизки, Сиз бошчилигингизда тарихий натижа қайд этиб, терма жамоамиз Олимпиадага йўлланмани қўлга киритади. Мақсадимиз, шунчаки Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш эмас, балки ушбу мусобақада муносиб иштирок этиш ҳисобланади. Бунинг учун Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан барча шароитлар яратиб берилади. Иш бошлашдан аввал Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер билан учрашиб, фикр ва тажриба алмашиб олишингиз ҳам мумкин.
Шунингдек, Суперлигада қатнашаётган клублар мураббийлари ҳам Сиз билан яқин ҳамкорликда иш олиб боришади. Вақт йўқотмаслик учун ҳозирда Олимпия терма жамоаси билан тажрибали мутахассисимиз Равшан Ҳайдаров иш олиб бормоқда. Терма жамоа айни пайтда Анталияда тайёргарлик ишларини олиб боряпти. Ҳайдаров ҳам Сизнинг штабингиздан жой олиб, ҳамкорликда ишлайди. Ўйлайманки, бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, албатта ўз мақсадимизга етамиз. Ўзбекистонга хуш келибсиз!" - деди МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов сербиялик мутахассис билан мулоқот чоғида.

"Ўзбекистонда иш бошлаётганимдан жуда хурсандман. Биз биргаликда олдимизга қўйилган вазифани уддалаймиз. Бунинг учун етарлича тажрибага эгамиз, деб ўйлайман. Юқорида тўғри таъкидладингиз, агар бир оила бўлиб ишлайдиган бўлсак, албатта Олимпиада йўлланмасини қўлга киритамиз. Бунга ишончим комил", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Любинко Друлович.
Маълумот учун:
Любинко Друлович
Фуқаролиги: Сербия
Туғилган санаси: 11 Сентябрь 1968 (50 ёш)
Мураббийлик даражаси: УЕФА "ПРО" дипломи эгаси (2007 йил)
Энг катта ютуғи: Сербия U-19 терма жамоаси билан Европа чемпионатида ғолибликка эришган
Мураббий сифатида эришган ютуқлари:
1. Ангола Суперкубоги Ғолиби – "Агосто" ФК 2010-2011
2. Европа U-19 Чемпионати ғолиби – Сербия 2013
3. "Партизан" ФК билан Европа лигаси иштирокчиси - 2015-2016
4. БАА U-19 билан финал қисмига йўл олган - 2017 йил
Шахсий ютуқлари:
Сербияда йилнинг энг яхши мураббийи – 2013 йил
Фикрлар