Ўзбекистон терма жамоаси БААни йирик ҳисобда мағлуб этди

Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Ҳисоб бўйича бешинчи мусобақада футзал беллашувларига ҳам старт берилган. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ўз юришини бошлади.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги жамоамиз мусобақани БААга қарши ўйин билан бошлашди. Тошкент вақти билан 19:00да старт олган ўйинда ҳамюртларимиз 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Ашхобод-2017". Футзал

2-тур, 18.09.2017. "B" гуруҳи

Ўзбекистон 5:1 БАА

Голлар: Артур Юнусов 10, Даврон Чориев 13, Фарҳод Абдумавлонов 20, Дилшод Раҳматов 27, Константин Свиридов 34 - Ал Шамси 19

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!