Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони "Навбаҳор" машғулотларига қўшилди (ФОТО)

Хабарингиз бор Наманганнинг “Навбаҳор” клуби айни кунларда Қримда илк хорижий йиғинини ўтказмоқда.

Бизга берилган маълумотларга қараганда “лочинлар” машғулотларига ўтган мавсумни “Қўқон-1912” клубида ўтказган дарвозабон Ўткир Юсупов ҳам келиб қўшилган. 28 ёшли Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси янги мавсумни “Навбаҳор” сафида бошлайди.

2

Маълумот учун, Ўткир Юсупов ўзининг профессионал фаолиятини 2012 йил Муборакнинг “Машъал” клубида бошлаган. Шундан сўнг у “Насаф” (2014, 2015), “Нефтчи” (2016, 2017) ва “Қўқон-1912” (2018) клубларида тўп сурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!