Ўзбекистон ёшлар (U-20) терма жамоаси эртага йиғинни бошлайди
Футзал бўйича Ўзбекистон ёшлар (U-20) терма жамоаси эртадан навбатдаги йиғинга киришади. Бош мураббий Хосе Мария Мендез ушбу йиғинга 16 нафар футзалчини таклиф қилган. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатди.
Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилади. Йиғин сўнггида вакилларимиз 27 ва 28 январь кунлари Тошкентда Тожикистон ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишади.
Ўзбекистон (U-20) терма жамоаси йиғинига чақирилганлар:
Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғин 2017 йилнинг 9–21 май кунлари Таиландда, тарихда илк маротаба ўтказиладиган U-20 Осиё чемпионатига тайёргарликнинг иккинчи босқичи бўлади.
Фикрлар