Ўзбекистонда Спорт Арбитраж Суди адвокати иштирокида семинар ташкил этади

Хабарингиз бор Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Отабек Имомов ва Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров Туркия футбол федерацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба ўргани мақсадида айни кунларда Туркияда бўлиб турибди.

ПФЛ расмий сайти тарқатган хабарга кўра Ўзбекистон вакиллари у ерда Спорт Арбитраж Суди - CAS адвокати Эмин Ўзкурд билан ҳуқуқий масалалар бўйича суҳбатлашишди. Эмин Ўзкурд "Бешиктош", "Фенербахче", "Галатасарай" каби клубларда ҳам фаолият юритади. Суҳбат давомида ёш ҳуқуқшунос футболчилар билан имзоланадиган шартномаларнинг талаблари, трансфер масалалари ва бошқа ҳуқуқий мавзуларда ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди. Эмин Ўзкурд бу борада Ўзбекистонга ҳам ташриф буюриб, Суперлига клубларида фаолият юритаётган юристлар учун семинарлар ташкил этишга тайёр эканини ҳам маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!