Ўзбекистонда "WBC Silver" соврини учун бокс мусобақаси ўтказилади

  • 20 апрель, 2018, 08:56
  • 0
  • Бокс

Пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида 5 май куни профессионал бокс кечаси ўтказилади.

Мамлакатимизда илк маротаба ўтказилаётган мазкур нуфузли мусобақада тажрибали боксчимиз Азиз Абдуғафуров россиялик Дмитрий Чудовга қарши рингга кўтарилади.

Ушбу жанг 12 раунд бўлиб унда боксчилар "WBC Silver" унвони учун жанг қиладилар.

Қуйида 5 май куни ўтказиладиган бокс кечасида рингга чиқадиган жуфтликлар билан танишишингиз мумкин.

 

# Қизил бурчак кўк бурчак  Раунд Соврин
1 Азиз Абдуғафуров Дмитрий Чудинов (Россия) 12 WBC Silver
2 Қудратилло Абдуғафуров Твана Кидуку (Танзания) 8 -
3 Жамшид Нажмиддинов TBA 6 -
4 Улуғбек Собиров Джиорджи Унгиадзе (Грузия) 6 -
5 Жасур Аҳмаджанов Стеви Онген Фердинандус (Индонезия) 6 -
6 Анвар Турапов Рой Мухлис (Индонезия) 6 -
7 Олимджон Назаров TBA 10 ?
8 Умид Рустамов TBA 6 ?
9 Мухитдин Ражапбоев TBA  8 -

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!