Ўзбекистонда янги бадминтон мажмуаси барпо этилмоқда

Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон бадминтон федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов федерациянинг янги машғулот мажмуасида якунланаётган таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани Муқимий кўчасида жойлашган ушбу янги мажмуа яқин 10 кун ичида ташриф буюрувчилар учун ўз эшикларини очади. Таъмирлаш ишлари ҳомийлик маблағлари асосида амалга оширилмоқда. Мажмуа Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизда спортни оммалаштириш бўйича берган кўрсатмасига асосан бунёд этилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти шу йилнинг 20 сентябрида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказган ва унда мамлакатимиз раҳбари томонидан спортни ривожлантириш, оммалаштириш бўйича бир қатор муҳим кўрсатмалар белгилаб берилганди.

Қайд этиш лозимки, бадминтон жароҳат олиш эҳтимоли жуда кам бўлган спорт тури ҳисобланади ва у билан барча ёшдаги инсонлар шуғулланишлари мумкин. Бадминтонни «ракетка билан ўйналадиган шахмат» деб ҳам аташади. Чунки, ўйин давомида спортчи зарбаларнинг турли усулларини тезкорлик билан ўйлаб, амалга ошириши лозим. Бунга эришиш учун албатта тезкор фикрлаш талаб этилади. Бадминтон билан шуғулланиш учун лозим бўлган бундай ҳислатларга эса албатта машғулотлар ва мусобақаларда эришилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!