Ўзбекистонлик атлетлар Осиё чемпионатининг иккинчи кунида 14 та медални қўлга киритишди

 

Хабарингиз бор, айни кунларда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум қилишларича, Непалнинг Катманду шаҳри мезбонлик қилаётган мусобақанинг иккинчи кунида ҳамюртларимиз жами 14 медални қўлга киритишди. Улардан 8 таси олтин, 3 таси кумуш ва 3 таси бронза медали бўлди.

Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи кунги натижалари

Қуйида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати 26 июль кунги натижалар билан танишишингиз мумкин:

Кумушхон Файзуллайева Навоий вилояти вакили 63 кг вазн тоифасидаги қизлар ўртасидаги бахсларда даст кўтаришда 82 кг, силтаб кўтаришда 115 кг тошни ўзига бўйсундириб, икки курашда 197 кг жамғарди ва 2 та олтин, 1 та бронза медалларини қўлга критди.

Турсуной Жабборова Қашқадарё вилояти вакили  69 кг вазн тоифасидаги қизлар ўртасидаги мусобақада қатнашиб,  даст кўтаришда 88 кг, силтаб кўтаришда 109 кг, икки курашда 197 кг натижа қайт етиб, 3 та кумуш медалга сазовор бўлди.

69 кг вазн тоифасидаги ўғил болалар ўртасида Мухаммадқодир Тоштемиров Фарғона вилояти вакили  даст кўтаришда 126 кг, силтаб кўтаришда 144 кг,  икки курашда 270 кг натижа қайт етиб, бронза медалига эга бўлди.

Гулноза Аҳмадова Навоий вилояти вакили 75 кг вазн тоифасида қизлар ўртасида даст кўтариш 91 кг, силтаб кўтаришда 109 кг, икки курашда 200 кг натижа билан 3 та олтин медални қўлга киритди ва Осиё чемпионига айланди.

Тошкент вилояти вакили Сарвар Тоштемиров 69 кг вазин тоифасида, даст кўтарида 140 кг, силтаб кўтаришда 164 кгни ўзига бўйсундирди ва икки курашда 304 кг жамғариб, 3 та олтин медал соҳиби бўлди. Юқоридаги натижаси билан у 69 кг вазин тоифасида тенсиз деб топилди.

Шодмоной Очилова Қашқадарё вилоятидан 75 кг дан юқори вазинли қизлар ўртасида икки курашда 186 кг жамлаб, кучли учликка киришга муваффақт бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!