Ўзбекистонлик боксчилар жасоратига бағишлаб клип ишланди
Ёз фасли сўнгида Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон чемпионати кўпчиликнинг диққат марказида бўлди. Эътиборлиси, ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркиб билан иштирок этди. Улар кўрсатган жанглари билан (ҳакамлардан ташқари) барчани бирдек лол қолдира олишди.
Жаҳон жемпионатида мардонавор иштирок этган боксчиларимизга бағишлаб Ўзбекистон Бокс Федерацияси махсус клип ишлади. Клип режиссёри - Умид Мирзакариев.
Қуйида ушбу клипни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар