Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида иштирок этишмоқда
Осиё футбол конфедерацияси қитъада ҳакамликни ривожлантириш, халқаро футбол учрашувларида осиёлик ҳакамлар иштирокини ошириш ва нуфузини кўтариш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Жумладан, бугун 26 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликларида ҳакамлар учун ОФК семинари бошланди. Ушбу семинарда Ўзбекистондан 11 нафар ҳакам иштирок этмоқда: бош ҳакамлар Шерзод Қосимов, Эдита Миробидова, Анна Сидорова, ассистентлар - Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Санжар Шоюсупов, Руслан Серазетдинов, Ҳусниддин Шодмонов, Алишер Усмонов, Кристина Середа, Зилола Раҳматова.
Семинар давомида иштирокчиларга футбол қоидаларига киритилган сўнгги ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилади. Шунингдек, баҳсли вазиятлар бўйича видеолавҳалар намойиш этилиб, таҳлил қилинади.
Бундан ташқари, ҳакамлар жисмоний синовлар ҳамда назарий имтиҳонлар ҳам топширишади. Семинар 30 ноябрга қадар давом этади.
Фикрлар