Ўзбекистонлик мутахассис осиёлик ҳакамларга дарс беради
ФИФА ва ОФК ўзбекистонлик футбол ҳакамлари ҳамда мутахассисларига юксак ишонч билдираётганидан футбол мухлисларининг хабарлари бор.
Осиё футбол конфедерацияси Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида 2018 йилнинг 20-30 ноябрь кунлари ОФКнинг юқори даражали ҳакамлари ва ёрдамчи ҳакамлари учун ўқув курсларини ташкил қилмоқда.
Осиё футбол конфедерацияси томонидан ушбу ўқув курсларига ОФК ва ЎФА инструктори Фарҳод Абдуллаев консультант этиб тайинланди. Мазкур ҳакамлик курсларида Осиёнинг етакчи реферилари ва ассистентлари қатнашишади.
Бундан ташқари, шу йилнинг 2-7 декабрь кунлари Таиландда Осиёдаги ҳакамларнинг малакасини ошириш ва ҳакамликни ривожлантиришга қаратилган семинар ўтказилади. Ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев ушбу семинарга консультант сифатида таклиф этилди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
Фикрлар