Ўзил "Арсенал"да қолиб, асосий таркибга кириш учун курашмоқчи
Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил жамоадан кетмоқчи эмас. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Унга кўра 30 ёшли германиялик футболчи “канонирлар” сафида қолиб, асосий таркибга кириш учун кураш олиб бормоқчи. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалЎзироқ Ўзилга "Истанбул Башакшехир" клубидан таклифлар бўлаётгани, бироқ футболчи уни рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Ўзил жорий мавсум “Арсенал” сафида жами 16та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар