ПФЛ футзал клублари вакиллари иштирокида мажлис ўтказади
Режага кўра, футзал бўйича чемпионатнинг 2-давраси 19 август куни старт олиши керак. Унга қадар халқаро мусобақада иштирок иштирок этган АГМК клуби вакиллари ҳам ортга қайтиб улгуради. Шундан келиб чиқиб, ПФЛ иштирокчи жамоалар раҳбариятини 15 август куни бир жойга йиғишни лозим деб топди. Учрашув 15:00 га белгиланган.
Кун тартибида чемпионатнинг 1-даврасида кузатилган камчиликлар, 2-давра ўйинлари учун тайёргарлик масаласи бўлади. Шунингдек, футзал клублари иштирокидаги ўйинлар трансляциясини сезиларли равишда кўпайтириш режаси муҳокама қилинади.
ПФЛ “Спорт” телеканали билан маслаҳатлашган ҳолда, футзал чемпионатини куз—баҳор мавсумига ўтказишни режалаштирган. Бу масала энди клублар вакиллари томонидан муҳокама қилинади.
Фикрлар