ПФЛ комиссияси аъзолари Наманганда

Ушбу комиссия аъзолари орасида стадион чими бўйича мутахассислар ҳам фаолият олиб бораётганини таъкидлаш лозим. Шунингдек, стадионлар бўйича мутахассислар стадион чимларини яхши ҳолатга келтириш бўйича клубларга амалий ёрдам беришлари кўзда тутилган. Боиси, стадионларнинг ҳолатидан Профессионал Футбол Лигаси ҳам манфаатдор ва клубларга бунинг учун амалий ёрдам беришга тайёр.

"Навбаҳор" расмий сайти тарқатган хабарга кўра, комиссия  вакиллари бугун шунингдек, Наманганга ҳам ташриф буюриб,  вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Эргашович Сариков, “Навбаҳор” ПФК директори Расулжон Акрамов, “Марказий”  ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниев билан учрашиб, ўйингоҳ чимини кўздан кечириб, бу борада стадион мутасаддиларига ўз маслаҳатлари ва хулосаларини беришди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!