ПФЛ махсус ишчи-гуруҳи эртага бир қатор клубларни мониторингдан ўтказади
Бу жараён 2019 йилнинг 7 март санасига қадар давом этади.
Лекин аввало клублар олдига қўйилаётган талабларни бажариши лозим бўлади. Яъни, олдиндан маълумот берилганидек, “ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент”да кўрсатилган талаблар, жумладан ўз академиясига эга бўлиш, уй стадиони майдони яхши ҳолатда бўлишини таъминлаш ҳамда футболчилари олдида қарздорлиги мавжуд эмаслигини кўрсатган клуб ҳафтанинг исталган кунида янги футболчилари билан шартномаларни ПФЛ рўйхатидан ўтказиши мумкин бўлади.
Айни пайтга келиб, фақатгина “Қизилқум” ҳамда “Андижон” жамоалари юқорида санаб ўтилган талаблар юзасидан амалга оширилган ва бажарилаётган ишлар бўйича тўлиқ ҳисобот тақдим этди. Вазият қолган клубларда қандай экани, янги мавсумга тайёргарлик жараёни қандай олиб борилаётгани билан яқиндан танишиш мақсадида ПФЛ мониторинг гуруҳлари 9 февраль куни бир қатор клубларга ташриф буюришади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.
Жумладан, “Бухоро”, “Машъал”, “Насаф”, “Сўғдиёна”, “Динамо”, “Қўқон-1912”, “Нефтчи”, “Истиқлол”, “Навбаҳор” ҳамда “Сурхон” клубларида мониторинг олиб борилади ва стадион, майдон ҳолати, ёритиш тизимлари, клуб штат бирлиги, академия, мавжуд қарздорликлар ва бошқа йўналишлар бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилади.
Фикрлар