ПСЖ А Серия юлдузи билан музокаралар олиб бормоқда
ПСЖ клуби "Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич билан алоқага чиқмоқда.
Paris United нашри тарқатган хабарга қараганда парижликлар спорт директори Антеро Энрике бугун 23 ёшли сербиялик футболчининг агенти билан учрашган. Бироқ ҳозирча ушбу шартнома бандлари бўйича маълумотлар ошкор этилмаяпти. Францияликлар эса мамлакат чемпионининг жорий трансфер якунига қадар ушбу харидни амалга оширишга ҳам шубҳа билан қарашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Милинкович-Савич жорий мавсум "Лацио" сафида 2та ўйинда иштирок этди.
Фикрлар