ПСЖ Де Хеани сотиб олишга уруниб кўради, агар...
“Манчестер Юнайтед” клуби дарвозабони Давид Де Хеа ПСЖнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар манкуанликлар билан узоқ йиллик шартнома имзолашга шошилмаётган испаниялик посбоннинг қарорини кутишмоқда. Агар у МЮ билан келишувни узайтирмаса, Франция чемпиони ёзда уни сотиб олишга уруниб кўради.
Эслатиб ўтамиз, Де Хеанинг манкуанликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилда ўз ниҳоясига етади. Бироқ, “Манчестер Юнайтед” ушбу келишувни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи мавжуд.
Фикрлар