ПСЖ “Эвертон” футболчиси учун 25 млн евро сарфлашга тайёр

Франция чемпиони ПСЖ жамоаси жорий трансфер мавсумида “Эвертон” ярим ҳимоячиси Идрисса Гуйени ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Парижликлар сенегаллик 29 ёшли футболчи учун 25 миллион евро сарфлашга тайёр, аммо “Эвертон” кўпроқ пул талаб қилмоқда.

Томас Тухелнинг асосий трансфер мақсади “Наполи” вакили Аллан эди, аммо неаполликлар уни 100 миллион евродан камга сотмаслиги маълум бўлди. Шу сабабли, ПСЖ ўз эътиборини Гуйега қаратмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!