ПСЖ Европанинг топ-5 чемпионатлари рекордчисига айланди
Хабарингиз бор кеча ПСЖ Франция чемпионатининг 12-турида ўз майдонида “Лилл”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборлиси, бу парижликларнинг ушбу мавсум чемпионатдаги кетма-кет 12-ғалабаси бўлди. Шу тариқа улар Европанинг кучли бешлик чемпионатлари (Англия, Испания, Италия, Германия ва Франция) тарихида илк бор мавсум стартида қаторасига 12та турда ғалаба қозонган илк жамоага айланишди.
Айтиш керакки, бу борадаги аввалги рекорд Лондоннинг “Тоттенхэм” клубига тегишли эди. “Шпорлар” мавсум стартида қаторасига 11та турда ғолиб чиқишни уддалашган.
Маълумот учун, ПСЖ айни дамда 36 очко билан чемпионатда пешқадамлик қилмоқда. Улар ушбу баҳсларда рақиблари дарвозасига нақд 41та гол уришган, ўз дарвозаларидан эса бор йўғи 7та тўп ўтказиб юборишган.

Фикрлар