ПСЖ Гвардиола билан алоқага чиқди(ми)?!

  • 4 апрель, 2018, 00:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франциянинг ПСЖ клуби "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола билан алоқага чиққан. Бу ҳақда Le 10 Sport хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра парижликлар раҳбарияти жамоани янги мавсумда айнан Гвардиола бошқаришини исташган ва ўзларининг бу фикрларини унинг ўзига ҳам етказишган. Бироқ, 47 ёшли мутахассис “шаҳарликлар” сафидан кетмоқчи эмас ва шу боисдан у ПСЖнинг ушбу таклифига рад жавобини берган.

Шундай экан ПСЖ энди бошқа мутахассислар номзодини кўриб чиқишга мажбур.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ жамоа хўжайини Носир Ал-Хелаифи амалдаги бош мураббийи Унаи Эмерини қўллаб-қувватлашини айтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!