ПСЖ Санчесни фақат бир шарт билан сотиб олади

Франциянинг ПСЖ клуби "Манчестер Юнайтед" форварди Алексис Санчесни сотиб олишга тайёр, фақат бир шарт билан.

Tribalfootball нашри тарқатган хабарга қараганда Франция чемпиони 29 ёшли футболчи маоши камайишига рози бўлган тақдирдагина уни ўз таркибига жалб этиши мумкин. Қайд этиш керакки, чилилик футболчининг айни дамдаги йиллик маоши 29,3 млн еврони ташкил этади.

Парижликлар эса Санчесга бундай маошни тўлай олишмайди. Боиси, агар шундай қилишса УЕФАнинг молиявий фэйр-плей қоидасини бузиб қўйиши мумкин.

Маълумот учун, Санчес МЮ сафида жорий йил бошидан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида манкуанликлар сафида жами 27та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!