ПСЖ бош мураббийи Франция кубогининг 2та ўйинига дисквалификация қилинди
Франция футбол федерацияси ПСЖ бош мураббийи Томас Тухелнинг мамлакат кубоги доирасида “Вильфранш”га қарши баҳсда қилган хати-ҳаракатлари учун жазолади.
Тартиб-интизом қўмитаси хулосасига кўра германиялик мутахассис Франция кубогининг 2та ўйинига дисквалификация қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Франция кубогининг чорак финалида “Дижон”га қарши баҳс юритади. Ушбу босқич ўйинлари 25-26 февраль кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Фикрлар