ПСЖ де Йонг учун "Аякс"га 80 млн евро таклиф қилмоқда

«Манчестер Сити», ПСЖ ва «Барселона» клублари «Аякс» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг учун кураш олиб боришмоқда.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар аллақачон бу борада Амстердам клубига таклиф билан мурожаат қилишган. Улар 21 ёшли голланд футболчиси учун 80 млн евро таклиф қилишмоқда.

Такъидлаш лозимки, “Сити” ҳам “Барса” ҳам ушбу футболчи учун “Аякс”га ПСЖ таклиф қилган маблағдан кўпроқ беришмоқчи эмас. Энди якуний қарор де Йонгнинг ўзига боғлиқ.

Маълумот учун, де Йонг жорий мавсум Голландия чемпионатида жами 10та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!