ПСЖ етакчи футболчиларидан бирини шартномани узайтиришга кўндирди
ПСЖ клуби ўзининг италиялик ярим ҳимоячиси Марко Верратти билан янги шартнома борасида келишувга эришди.
Paris United нашри тарқатган хабарга кўра янги келишув 2024 йилга қадар имзоланади. Унга кўра Верраттининг йиллик маоши 10 млн еврога етади.
Маълумот учун, Верратти парижликлар сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида ПСЖ билан жами 19та совринни қўлга киритди. У жорий мавсум 23та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришди.
Фикрлар