
ПСЖ етакчи футболчиларсиз ҳам ғалаба қозонди (видео)
Шанба оқшомида Франция чемпионатида 28-тур ўйинлари давом эттирилди. ПСЖ жамоаси бу тур “Труа” майдонига сафар уйиштирди.
Етакчи футболчиларсиз ўйнаган Унаи Эмери шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Даставвал иккинчи бўлим аввалида Анхель Ди Мария ҳисобни очишга эришди. 77-дақиқада эса Дани Алвес томонидан узатиб берилган тўпни Нкунку дарвозага жойлаб қўйди – 2:0.
Қуйидаги видео орқали мазкур голларни ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин.
Фикрлар