ПСЖ футболчисининг "Валенсия"га қанчага ўтгани маълум бўлди

Испаниянинг "Валенсия" клуби ПСЖдан португалиялик ярим ҳимоячи Гонсалу Гедешни 40 миллион еврога сотиб олгани маълум бўлди.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга қараганда “кўршапалаклар” француз клубига ушбу маблағни 6 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлашга келишишган. Бундан ташқари ПСЖ Гедеш агар бошқа клубга трансфер қилинса, ушбу даромаддан ҳам улуш олади.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли Гедеш ўтган мавсумни "Валенсия"да ижара асосида ўтказган ва жами 40та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!