ПСЖ ўз дарвозабони билан шартномани узайтирди
ПСЖ клуби ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида дарвозабон Альфонс Ареола билан амалдаги шартномани узайтирди.
Унга кўра 25 ёшли посбон парижликлар билан 2023 йилга қадар тузилган шартномага имзо чекди.
Маълумот учун, Ареола асли ПСЖ тарбияланувчиси ҳисобланади ва у 2016 йилдан буён асосий жамоада тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум Франция чемпионатида жами 9та ўйинда иштирок этди ва ўз дарвозасидан 6та гол ўтказиб юборди.
Фикрлар