ПСЖ президенти Буффон Парижга нега келганини айтди

ПСЖ клуби президенти Носир Ал-Хелаифи италиялик афсонавий дарвозабон Жанлуижи Буффоннинг Парижга кўчиб ўтгани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Буффон – буюк дарвозабон, у катта тажрибага эга. Жижи Парижга янги совринлар ютиш учун келди”, - дейди қатарлик бизнесмен.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” билан шартномаси якунланиб эркин агент сифатида ПСЖга келган 40 ёшли дарвозабон янги жамоаси билан “1+1” кўринишидаги шартномага имзо чекди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!