ПСЖ президенти "Челси" футболчисини сотиб олишни орзу қилмоқда
ПСЖ клуби президенти Носир Ғаним Ал-Хелаифи жамоасига "Челси" хавбеки Н'Голо Кантени олиб келишни орзу қилмоқда.
CalcioMercato нашри тарқатган хабарга кўра қатарлик бизнесмен айнан 27 ёшли франциялик футболчи билан жамоанинг марказий чизиғини кучайтирмоқчи.
Эслатиб ўтиш лозимки, ПСЖ ўтган ёзги трансферлар даврида ҳарчанд уринмасин Кантени сотиб ололмаган эди. Бироқ, Ал-Хелаифи яна келгуси ёз уни қўлга киритишга яна бир бор ҳаракат қилиб кўрмоқчи.
Фикрлар