ПСЖ ва "Реал" ёзда А Серия юлдузи учун курашади
Европанинг икки гранди - ПСЖ ва "Реал" ёзда "Ювентус" форварди Пауло Дибала учун кураш олиб боради. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “Юве” Дибала учун хатто 100 млн евро талаб қилаётган бўлишига қарамай парижликлар ҳам, мадридликлар ҳам 25 ёшли аргентиналик футболчини сотиб олишмоқчи.
Қайд этиш лозимки, Роналду Туринга келгач Дибаланинг асосий таркибдаги ўрнига сезиларли путур етди. У жорий мавсум 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар