ПСЖ вингери "Наполи"га ўтиши мумкин
Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Гонсалу Гедеш фаолиятини Италия А Серияси гранди сафида давом эттириши мумкин.
Paris United нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли португалиялик футболчининг агенти ўз мижозининг хизматларини “Наполи” клубига таклиф қилган. Унинг трансфери эса тахминан 50 млн еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гедешни шунингдек “Валенсия” ҳам сотиб олишни кўзламоқда. Таъкидлаш керакки, у ўтган мавсумни айнан “кўршапалаклар” сафида ижара асосида ўтказган эди.
Фикрлар