ПСЖ хавбеки янги мавсумни "Локомотив" сафида ўтказадиган бўлди

  • 22 Jul 17:32
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

ПСЖ ярим ҳимоячиси Гжегож Криховяк янги мавсумни Москванинг “Локомотив” клубида ўтказадиган бўлди.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга қараганда парижликлар спорт директори Антеро Энрике ушбу масала юзасидан сўнгги ишларни якунлаш арафасида турибди. Унга кўра “темирйўлчилар” 10 млн евро эвазига 28 ёшли польшалик футболчини бир йилга ижарага олишади.

Маълумот учун, ПСЖ Криховякни 2016 йил “Севилья”дан 30 млн евро эвазига харид қилган эди. У ўтган мавсумни Англиянинг “Вест Бромвич” клубида ижара асосида ўтказган эди.

Comments

You must be logged in to commet!