“PSSI-2018”. Ўзбекистон ОТЖ Баҳрайн билан ўйинда 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди

 

Индонезиядаги халқаро мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун мусобақа доирасидаги иккинчи учрашувни Баҳрайн терма жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувда Равшан Ҳайдаров шогирдлари 3:3 ҳисобида дуранг қайд этишди. Терма жамоамиз таркибида голларни Азизбек Амонов, Ҳусниддин Ғофуров ва Санжар Қодирқуловлар киритишди.

Мусобақанинг биринчи ўйинида КХДР терма жамоасига қарши баҳс олиб борган олимпия терма жамоамиз 2:2 ҳисобида дуранг қайд этганди. 

“PSSI-2018”

Ўзбекистон ОТЖ – Баҳрайн ОТЖ 3:3

Голлар: Азизбек Амонов (44), Ҳусниддин Ғофуров (72), Санжар Қодирқулов (90+3) - Ҳошим Ҳошим (35, пен.), Муҳаммад Марҳун (51, 58). 

Ўзбекистон ОТЖ: Ботирали Эргашев, Шароф Муҳитдинов, Суҳроб Нуруллоев, Нурилло Тўхтасинов, Ислом Кенжабоев, Ҳожиакбар Алижонов, Андрей Сидоров, Азизбек Амонов, Дониёр Нарзуллаев, Ҳусниддин Ғофуров, Илҳом Алижонов.

Баҳрайн ОТЖ: Сайид Муҳаммад Субҳар, Аҳмад Бугаммар, Ҳусайн Сабба, Муҳаммад Марҳун, Абдулазиз Алмансурий, Ҳасан Алкаррани, Ҳошим Ҳошим, Жасим Алсалама, Аднан Алшираҳ, Аббос Аласфур, Юсуф Шабаан.

Ҳакам: Юди Нурчая (Индонезия) 

Энди 3 май куни Ўзбекистон ОТЖ мусобақа мезбони Индонезияга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади.

03.05.2018 Индонезия - Ўзбекистон 17:30

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!