ПСВ Германия терма жамоасига гол урган мексикалик форвардининг нархини эълон қилди
Эйндховеннинг ПСВ клуби мексикалик ҳужумчиси Ирвинг Лосанонинг трансфер нархини эълон қилди.
Tribalfootball нашри тарқатган хабарга кўра голландияликлар 22 ёшли Мексика терма жамоаси аъзосини 40 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас. Қайд этиш лозимки, Лосанога "Барселона", "Реал", "Эвертон" ва "Манчестер Сити" каби жамоалар ҳам қизиқиш билдиришмоқда.
Маълумот учун, Лосано якунига етган мавсум ПСВ сафида жами 34та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 19та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар